Ру En O'z
10 Март 2023 805

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси пойтахтимизга қайтиб келди

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Беларусдаги халқаро ўқув-машғулот йиғинларини якунлаб, пойтахтимизга қайтиб келди. 15 февралдан 9 мартга қадар давом этган машғулотлар мураббийлар штабининг Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаси асосида ўтказилди.

Минск шаҳри мезбонлик қилган йиғинда ҳамюртларимиз Беларусь термаси вакиллари билан бирга машғулот қилиб, маҳоратларини янада оширишга муваффақ бўлишди. Бош мураббий Вадим Чудновский мазкур йиғин орқали спортчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини маромига етказди.

Text to speech