9 Март 2023
1072
Таэквондочиларимиз Нидерландия ва Белгиядаги мусобақаларга жўнаб кетишди
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун Европа сафарига йўл олди. Ҳамюртларимиз 11-12 март Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида "Dutch Open", 18-19 март кунлари Бельгиянинг Ломмел шаҳрида "Belgian Open" мусобақаларида иштирок этишади. G-2 таснифидан ўрин олган ушбу турнирлар Париж-2024 Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қилади. Павел Хан бошчилигидаги мураббийлар штаби мазкур турнирлар учун қуйидаги спортчиларни танлаб олди:
-68 кг: Нияз Пулатов
-74 кг: Улуғбек Рашитов
-74 кг: Жасур Жайсунов
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-87 кг: Никита Рафалович
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-67 кг: Феруза Содиқова
+73 кг: Светлана Осипова