Ру En O'z
9 Март 2023 924

Иван Ефремовни табриклаймиз!

Бугун таниқли оғир атлетикачимиз Иван Ефремов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Иван Владимирович Ефремов 1986 йил 9 март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Оғир атлетика бўйича АҚШнинг Хьюстон (2015) ва Анахайм (2017) шаҳарларида ўтказилган жаҳон чемпионатлари совриндори. Ефремов Лондон-2012 Олимпиадасининг бронза медали соҳиби, Рио-2016 Олимпиадасининг иштирокчиси ҳисобланади. Шунингдек, ҳамюртимиз Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатида совриндорлар қаторидан жой олган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни туғилган куни билан муборакбод этиб, унга сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech