Олтин медалларимиз еттитага етди
Тошкентда ўтаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Бугун йигитлар шпага ва сабля, қизлар рапира қуролида жамоавий йўналишда ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Шунингдек, бугун регламентга мувофиқ мусобақанинг расмий очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда Осиё қиличбозлик конфедерацияси президенти Шайх Салм Ал Қосими, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Мақсуд Абдусаматов иштирок этишди.
Маросимдан сўнг ҳар бир дастурдан ўрин олган финал жанглари ўтказилди. Аҳамиятлиси, саблячиларимиз мазкур йўналишда ҳам олтин медалларга сазовор бўлишди. Финалда йигитларимиз Хитойдан 45:33 ҳисобида устун келишди.
Сабля, йигитлар
1. Ўзбекистон
2. Хитой
3. Қозоғистон
Қиличбозларимизнинг мусобақада ҳозиргача жамғарган медаллари 7 та олтин, 2 та кумуш ва 4 ра бронзани ташкил етмоқда.