Ру En O'z
7 Март 2023 784

Бугун қиличбозларимиз учун энг сермаҳсул кун бўлди

Тошкентда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яккалик баҳслари якунланди. Қувонарлиси, унда ҳамюртларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Дилназ Муртазаева шпага, Фернанда Эррера сабля дастурида чемпионликни қўлга киритди. Афсуски, рапирачимиз Муҳаммад Юсуф Арсанов финалда 1 очко фарқи билан имкониятни бой бериб қўйди. Бугунги ғолиб ва совриндорлар:

Шпага, қизлар:
1. Дилназ Муртазаева (Ўзбекистон)
2. Александра Тамбовцева (Қозоғистон)
3. Севара Раҳимова (Ўзбекистон)
3. Меиҳуи Коҳ (Сингапур)

Сабля, қизлар:
1. Фернанда Эррера (Ўзбекистон)
2. Вероника Василева (Австралия)
3. Аякўз Жумамуратова (Ўзбекистон)
3. Живон Жанг (Ж.Корея)

Рапира, йигитлар:
1. Шоеи Хашимото (Япония)
2. Муҳаммад Юсуф Асранов (Ўзбекистон)
3. Йифан Гуо (Хитой)
3. Тит Чен (Гонконг)

Text to speech