Ру En O'z
7 Март 2023 953

Боксчи қизларимиз жаҳон чемпионатида қатнашиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетишди

Маълумки, 15-26 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мазкур дунё биринчилигига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бориш ва мусобақада иштирок этиш учун бугун Нью-Дели шаҳрига йўл олди.

Қизларимиз 14 мартга қадар чемпионатга тайёргарлик кўришади. 15 мартдан эса жаҳон чемпионати бошланади. Терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этади:

-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Азиза Якубова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Маҳлиё Хабибуллаева
-60 кг: Ситора Турдибекова
-63 кг: Хадичабону Абдуллаева
-66 кг: Навбахор Ҳамидова
-70 кг: Азиза Зокирова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Бош мураббий: Элшод Расулов

Мураббийлар: Ислом Тожибоев, Зиятдинбек Тайганбаев, Истам Кабинов, Тимур Ахбаев, Сахида Якубова.

Шифокор: Хуршид Миргалиев

Text to speech