Ру En O'z
6 Март 2023 785

Кускова Хорватиядаги турнирда олтин медални қўлга киритди

Велоспорт бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хорватиядаги мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. "Porec Trophy Ladies" турнири ҳамюртимиз Янина Кускованинг ғалабаси билан якунланди.

Спортчимиз узунлиги 116 км масофани ташкил этган пойгада номдор рақибаларини ортда қолдиришга эришди. Мазкур стартда ўз омадини синаб кўрган Ольга Забиленская саккизинчи натижани қайд этди. Ушбу мусобақа орқали Париж-2024 Олимпиадаси йўлида Кускова 40, Забелинская 3 рейтинг очкосига эга бўлишди.

1. Янина Кускова (Ўзбекистон) – 3:05:18
2. Лара Жиллеспие (Ирландия) – 3:05:19
3. Урска Пинтар (Словения) – 3:05:19

Text to speech