Осиё чемпионатининг финалида икки ўзбек қиличбози куч синашди
Пойтахтимиздаги ЖАР спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги куни якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Чемпионлик сабля дастурида насиб этди. Қайд этиш жоиз, йигитлар ўртасидаги беллашувнинг финалида икки ҳамюртимиз Исламбек Абдазов ҳамда Азизбек Даулетназаров ғолиблик учун жанг қилишди. Якунда Абдазов 15:13 ҳисобида устун келди. Шунингдек, шпага дастурида Мейирхан Тимуров бронза медалига сазовор бўлди.
Шпага, йигитлар:
1. Жиан Сито (Сингапур)
2. Александр Федотов (Қозоғистон)
3. Мейирхан Тимуров (Ўзбекистон)
4. Жунгбеом Ким (Ж.Корея)
Сабля, йигитлар:
1. Исламбек Абдазов (Ўзбекистон)
2. Азизбек Даулетназаров (Ўзбекистон)
3. Сиаопен Йин (Хитой)
3. Муҳаммад Ал Фадҳли (Қувайт)