Ру En O'z
6 Март 2023 795

Қиличбозлик: Бугун ёшлар ўртасидаги баҳсларга старт берилди

Тошкентда қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Ўсмирлар тоифасидаги беллашувлар якунига етгач, бугундан ёшлар ўртасидаги баҳсларга навбат берилди.

Ушбу кун доирасида йигитлар сабля ва шпага, қизлар рапира қуролида яккалик дастуридаги медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришмоқда. Бугунги баҳсларда ўсмирлар тоифасида чемпионликни қўлга киритган Зуҳриддин Қодиров, шунингдек, Муса Аймуратов, Маржона Усмонова каби етакчилар иштирок этишяпти.

Text to speech