Ру En O'z
6 Март 2023 1051

Бугундан Тошкентда халқаро машғулотлар бошланади

3-5 март кунлари пойтахтимиз дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнирга мезбонлик қилди. Бугундан эса “Универсал” спорт саройида иштирокчи давлат терма жамоалари ўртасида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон дзюдо федерацияси.

Тўрт кун давомида сайёрамизнинг 5 қитъаси 16 мамлакати (Жазоир, Грузия, Германия, Греция, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Португалия, Самоа, Сенегал, Тожикистон, Туркманистон, Украина, АҚШ, Ўзбекистон)дан жами 126 (80 эркак, 46 аёл) нафар дзюдочи кунига икки маҳалдан белгиланган машғулотларда иштирок этишади. Бугунги илк машғулот соат 17:00да бошланади.

Маълумот учун, Халқаро дзюдо федерацияси тақвимидан ўрин олган навбатдаги турнир Грузияда бўлиб ўтади. 24-26 март кунлари дунё дзюдоси юлдузлари Тбилиси “Катта Дубулға” турнирида жам бўлишади.

Text to speech