5 Март 2023
628
Бобонов ва Юсупов финалда, Маматраҳимов ҳамда Бахтиёров бронза медали учун курашади
Дзюдо бўйича Тошкент "Катта дубулға" турнирининг сўнгги кунида медаллар учун баҳс олиб борадиган спортчилар номи маълум бўлди. Кечки дастурдан жой олган баҳсларда Давлат Бобонов (-90 кг) ва Алишер Юсупов (+100 кг) чемпионлик учун кураш олиб борадиган бўлди. Аҳамиятлиси, ҳар икки полвонимиз япониялик дзюдочилар билан беллашишади. Шунингдек, Жаҳонгир Маматраҳимов (-90 кг) ва Шоҳруҳ Бахтиёров (+100 кг) бронза медали учун татамига чиқишади. Кечки дастурда иштирок этадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
Финал:
-90 кг: Давлат Бобонов - Санширо Мурао (Япония)
+100 кг: Алишер Юсупов - Тацуро Саито (Япония)
Бронза медали:
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов - Кристиан Тот (Венгрия)
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров - Анди Гранда (Куба)