Ру En O'z
4 Март 2023 882

Қиличбозлик: Бугун жамоавий дастурга навбат берилди

Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги кун баҳслари ўтказилмоқда. Унда ўсмирлар тоифасида жамоавий дастур беллашувлари бўлиб ўтяпти.

Бугунги дастурдан йигитлар ўртасида шпага ва сабля, қизлар ўртасида рапира қуролидаги баҳслар ўрин олган эди. Афсуски, ҳамюртларимиз барча дастурларда медаллар учун курашни эрта тарк этишди. Эртага ҳам жамоавий баҳслар давом эттирилиб, унда қизлар шпага ва сабля, йигитлар рапира қуролида жанг қилишади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 2 та олтин медали мавжуд.

Text to speech