Ру En O'z
3 Март 2023 876

Нуриллаев финалда, яна 2 нафар дзюдочимиз бронза медали учун курашади

Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирининг биринчи кунида саралаш баҳслари ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда -66 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Сардор Нуриллаев олтин медаль учун курашадиган бўлди. Шунингдек, Муҳриддин Тиловов (-66 кг) ва Достон Рўзиев бронза медали учун татамига чиқишади. Афсуски, қизларимиз ва бошқа спортчиларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди. Финал блокининг жуфтликлари:

Финал:
-66 кг: Сардор Нуриллаев – Нурали Эмомали (Тожикистон)

Бронза медали учун:
-60 кг: Достон Рўзиев – Ромарик Боуда (Франция)
-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Максим Гоберт (Франция)

Text to speech