Ру En O'z
3 Март 2023 1124

Ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш – асосий мақсад

МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида бўлиб тургани ҳақида маълум қилган эдик. Мутасаддилар хизмат сафари давомида бир қатор спорт таълим муассасаларида ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишишди.

Қарши шаҳри ва тумани, шунингдек, Нишон, Деҳқонобод туманидаги Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби манзиллар рўйхатидан жой олди. Мутасаддилар барча объектларнинг моддий-техник базаси, ёшларга яратилган шароитларни атрофлича ўрганишди. Шунингдек, ҳар бир ҳудуддаги ёшлар етакчилари билан фуқароларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар режаси билан танишишди.

Сафар давомида муассасалардаги тез тиббий хизмат кўрсатиш бўлимининг фаолияти ҳам алоҳида ўрганилди. Маҳалла етакчилари билан суҳбатда ёшлар бандлигини самарали ташкил этиш масалалари бўйича керакли тавсиялар берилди. Қолаверса, ҳудудлардаги фуқаролар билан дастур асосида очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ҳам ўтказилди.

Text to speech