Ру En O'z
3 Март 2023 1063

Мариус Визер Тошкентда

Бугун пойтахтимизда старт оладиган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирининг фахрий меҳмони - Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер мамлакатимизга етиб келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида мартабали меҳмонни Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов кутиб олишди.

5 мартга қадар давом этадиган мусобақада 49 мамлакатдан 364 нафар спортчи медаллар ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун кураш олиб боришади.

Text to speech