Ру En O'z
3 Март 2023 917

Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров 30 ёшда!

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шаҳобиддин Зоиров 1993 йил 3 март куни Бухоро вилоятида туғилган. Боксчимиз -52 кг вазн тоифасида Рио-2016 Олимпия ўйинлари, 2019 йил Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ўтган жаҳон чемпионати ғолиби бўлган. Ушбу ғалабалари эвазига Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган. Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Шаҳобиддин Зоировни туғилган куни билан муборакбод этиб, фаолиятида улкан ғалаба ва муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech