IJF Тошкент "Катта дубулға" ташкилотчилигини юқори баҳолади
Дзюдо бўйича Тошкент "Катта дубулға" турнирининг қуръа ташлаш маросимида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Бош котиби Азиз Собиров, шунингдек, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) масъуллари Армен Багдасаров, Влад Маринески ва Лиза Аллан иштирок этишди.
Тадбирда Адҳам Икрамов ва Ойбек Касимов мусобақага давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан катта тайёргарлик кўрилгани, Халқаро дзюдо федерацияси билан ҳамкорлик бундан кейин ҳам изчил давом этишини таъкидлашди. Ўз навбатида, IJF мутасаддилари Ўзбекистоннинг бу каби мусобақаларни юқори савияда ўтказишига шубҳа қилишмаётгани, ташкилий жиҳатдан турнирга аъло даражада тайёргарлик кўрилганини билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа эртага старт олади. Биринчи кун доирасида эркаклар -60 ва -66 кг, аёллар -48 кг, -52 кг ва -57 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришади.