2 Март 2023
1003
Осиё чемпионатини олтин медаль билан бошладик
Тошкентда старт олган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигининг илк куни якунланди. Маълум қилганимиздек, унда ўсмир йигитлар сабля ва шпага, қизлар рапира қуролида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Қувонарлиси, саблядаги жангларда ушбу спорт турида ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони Зуҳриддин Қодиров олтин медални қўлга киритди. Бугунги кун ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:
Сабля, йигитлар:
1. Зуҳриддин Қодиров (Ўзбекистон)
2. Муҳаммад Абдулкарим (Қувайт)
3. Пак Хо (Гонконг)
3. Минчан Ким (Ж.Корея)
Шпага, йигитлар:
1. Хохюн Нам (Ж.Корея)
2. Ранг Ли (Хитой Таипейи)
3. Чинруи Чжанг (Хитой)
3. Жиа Хсу (Гонконг)
Рапира, қизлар:
1. Минчае Шин (Ж.Корея)
2. Шун Вонг (Гонконг)
3. Нано Шимизу (Япония)
3. Юянг Сиа (Хитой)