Ру En O'z
2 Март 2023 812

Тошкентда қиличбозлик бўйича қитъа чемпионати бошланди

Бугун пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига старт берилди. ЖАР спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган мусобақа 9 мартга қадар давом этади.

Регламентга кўра, бугун ўсмирлар тоифасида яккалик беллашувлари ўтказилади. Унда йигитлар сабля ва шпага, қизлар рапира қуролида ғолиблик учун жанг қилишади. Мусобақа натижаларини биз билан кузатиб боринг.

Text to speech