Ру En O'z
1 Март 2023 918

Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида каратэнинг WKF йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди

Барча ёш тоифасида кечаётган мусобақада Республикамизнинг ҳар бир ҳудудидан ташриф буюрган 1100 нафардан зиёд спортчи иштирок этмоқда.

Ката ва кумитэ дастурида ўтказилаётган турнир 4 мартга қадар давом этади. Унда мураббийлар штаби жорий йил ўтадиган жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари каби мусобақаларда иштирок этадиган терма жамоа таркибини шакллантириш, асосий спортчиларга муносиб захира аъзоларини саралаб олиш имкониятига эга бўлмоқда.

Text to speech