Ру En O'z
1 Март 2023 845

Болажонлар учун таэквондо WТ ассоциацияси бўйлаб экскурсия ташкил этилди

Ёшларни спортга, хусусан, таэквондога жалб қилиш мақсадида "Star kids elementary school" боғчаси ва "Nordic education primary school" мактаби тарбияланувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Кун давомида болалар учун ассоциация бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Шундан сўнг улар профессионал таэквондочиларнинг машғулотини кузатишди ва баъзи машқларни ўзлари амалга ошириб кўришди. Шак-шубҳасиз бу каби тадбирлар ёш авлодни спортга қизиқтириш ва шу орқали уларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш йўлида беқиёс аҳамият касб этади. Болажонлар эса бугун таэквондо WТ ассоциациясидан олам-олам таассуротлар билан қайтишди.

Text to speech