Ру En O'z
28 Февраль 2023 772

Гимнастикачиларимиз Дохага етиб боришди

Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси Қатар пойтахтига етиб келди. Ҳамюртларимиз у ерда 1-4 март кунлари бўлиб ўтадиган иккинчи босқич беллашувларида қатнашишади.

Таркиб Европа турнири билан бир хил бўлиб, Оксана Чусовитина, Дилдора Арипова, Абдулла Азимов, Абдулазиз Мирвалиев ва Равшан Комилжонов юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Спортчиларимиз эртадан саралаш баҳсларидаги иштирокларини бошлашади.

Text to speech