Россия Федерациясининг Кузбасс шаҳрида "Осиё болалари" II қишки ўйинлари бошланди
Мусобақада 12 давлатдан ташриф буюрган 19 жамоа, жумладан, Ўзбекистон делегацияси ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боряпти.
Делегациямиз ушбу ўйинларда фигурали учиш ва хоккей спорт турларида қатнашяпти. Айни пайтга келиб, фигурали учиш бўйича йигитлар ўртасидаги баҳслар якунланди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Тимур Звягин 15-натижани қайд этди. Қизларимиз Амалия Сулаймонова ва София Видрина қисқа дастурдан кейин мос равишда 16 ва 18-ўринда кетишмоқда. Эртага улар эркин дастурдаги чиқишларини намойиш этишади.
Хоккейчиларимиз эса мусобақадан олдинги тайёргарлик босқичида Кемерово жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мусобақанинг II дивизионидан жой олган ёш хоккейчиларимиз эртага саралашдаги иштирокини бошлашади.