Ру En O'z
28 Февраль 2023 1208

“Странжа-2023” қаҳрамонлари тантанали кутиб олинди

20-26 февраль кунлари Болгария пойтахтида бокс бўйича анъанавий “Странжа” халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда муносиб иштирок этиб, қаторасига иккинчи бор умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси пойтахтимизга қайтиб келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўтган тантанали кутиб олиш маросимида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари ва боксчиларимизнинг яқинлари иштирок этишди.

Мутасаддилар спортчиларимизни кутиб олишар экан, улар қайд этган натижа жорий йилнинг май ойида пойтахтимизда ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан мухлисларда катта ишонч уйғотганини таъкидлашди. Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз жорий турнирда 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 18 та медални қўлга киритди. Боксчиларимиз қисқа танаффусдан сўнг дунё биринчилигига тайёргарликни давом эттиришади.

Text to speech