Ру En O'z
27 Февраль 2023 1154

Хорижлик эксперт иштирокида “Сузиш ҳамма учун” семинари бошланди

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти 2022 йил Венгрияда ўтган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати доирасида Бутунжаҳон сузиш федерацияси билан кенг кўламли ҳамкорлик бўйича келишувга эришган эди. Унда халқаро федерация мамлакатимизда сув спорти турларини янада ривожлантириш, маҳаллий ҳакам ва мураббийлар учун хорижлик мутахассислар иштирокида семинарлар ўтказиши белгиланган эди. Бугун пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ана шундай курслардан бири бошланди.

“Сузиш ҳамма учун” номи остида ташкил этилган ушбу семинар хорижлик эксперт Алексей Акатьев иштирокида олиб борилмоқда. Қайд этиш жоиз, ушбу мутахассис ўтган йилнинг декабрь ойида мамлакатимизга ташрифи чоғида Тошкент, Самарқанд, Қарши шаҳарларидаги сузиш ҳавзаларини кўздан кечириш баробарида Республикамиздаги инфратузилмани ўрганган эди.

Жорий семинар 2 қисмдан иборат бўлиб, дастлабкиси 27 февраль – 5 март кунлари фаолиятини яқинда бошлаган мураббийлар учун ташкил этилади. Шундан сўнг 6-12 март кунлари ўрта даражадаги тренерларнинг педагогик маҳорати оширилади. Режага мувофиқ, дастлаб тингловчиларга назарий таълим берилади. Шундан сўнг маърузалар асосида амалий машғулотлар ўтказилади.

Text to speech