Ру En O'z
27 Февраль 2023 761

Каратечиларимиз Фужайрадаги мусобақада олтита медалга сазовор бўлишди

БААнинг Фужайра шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича "Ёшлар лигаси" мусобақаси бўлиб ўтди. Турнирнинг сўнги кунида ҳамюртларимиз 1 тадан олтин ва бронза медалларга сазовор бўлишди.

12-13 ёшли спортчилар ўртасида кечган ката баҳсларида Жавоҳир Жаҳонгиров олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, -45 кг вазндаги кумитэ дастурида Улуғбек Ҳайтмуродов бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа, мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар турнирни 2 тадан олтин, кумуш ва бронза медаллари билан якунлашди. Ҳамюртларимиз бугун пойтахтимизга қайтиб келишади.

Text to speech