Ру En O'z
27 Февраль 2023 745

Учкурашчиларимиз Польшада йиғин бошлашди

От спортининг учкураш йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Польша пойтахти Варшава шаҳрига етиб боришди. Ҳамюртларимиз ушбу манзилда амалдаги спортчи ва мураббий, Токио-2020 Олимпиадаси қатнашчиси Янек Камински қўл остида машғулот олиб боришади.

Режага кўра, учкурашчиларимизга мазкур йўналишда муҳим ҳисобланадиган жисмоний юкламалар берилади. Жорий йиғин спортчиларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтадиган саралаш мусобақасида муваффақиятли иштирок этишлари йўлидаги муҳим босқич ҳисобланади.

Text to speech