Странжа-2023: Бугун чемпионлар аниқланади
Бугун Болгария мезбонлик қилаётган бокс бўйича нуфузли турнирнинг ҳал қилувчи куни ўтказилади. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар вакили олтин медаль учун рингга кўтарилади. Аҳамиятлиси, 2 вазн тоифасининг финалида ўзбекистонлик боксчилар тўқнаш келишмоқда. Чемпионлик учун рингга кўтариладиган вакилларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
-48 кг: Саидахон Раҳмонова – Севда Асенова (Болгария)
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Говинд Кумар (Ҳиндистон)
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Никанор Рамон (Аргентина)
-54 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Ясен Радев (Болгария)
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов – Радослав Росенов (Болгария)
-63.5 кг: Руслан Абдуллаев – Мужбилло Турсунов
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Бегзод Ҳамроев
-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Эрдемир Тугрулхан (Туркия)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев – Винченцо Лицци (Италия)
+92 кг: Баҳодир Жалолов – Давит Чалоян (Арманистон)