Ру En O'z
25 Февраль 2023 773

Спорт гимнастикачиларимиз Жаҳон кубогида медаллар учун курашади

Германиянинг Котбус шаҳри мезбонлик қилаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида саралаш баҳслари ортда қолди. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бугун 4 йўналишда медаллар учун кураш олиб борадилар.

Кутилганидек, аёллар ўртасидаги таяниб сакраш дастурида Оксана Чусовитина ва Дилдора Арипова саралашдан муваффақиятли ўтишди. Тўсиндаги машқда кучли саккизликдан жой олган Арипова икки дастурда медаллар учун курашадиган бўлди. Шунингдек, от устидаги машқда Абдулла Азимов ҳам квалификациядан ўтди. Бугун бўлиб ўтадиган финалларда юртдошларимизга омад тилаймиз!

Text to speech