FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
25 Феврал 2023 2515

Ўзбекистонлик мутасаддилар Осиё от спорти федерациясининг Бош Ассамблеясида қатнашишди

Қатар пойтахти Доха шаҳрида Осиё от спорти федерациясининг (ООСФ) Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда мамлакатимиз номидан Баҳромжон Газиев бошчилигидаги Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Тадбир доирасида ташкилотнинг ўтган давр мобайнидаги молиявий ҳисоботи, спортчи ва отларни Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёрлаш дастури тингланди. Шунингдек, отларни Европадаги мусобақаларга хавфсиз олиб бориб келишнинг янги тартиби эълон қилинди.

Ассамблея давомида ҳамюртларимиз Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Хитой Таипейи ва бошқа мамлакатларнинг миллий федерациялари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзбекистонлик ҳакам ва стюартларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этишларини таъминлаш бўйича музокаралар олиб боришди.

Баҳромжон Газиев сафар давомида Халқаро от спорти федерацияси президенти Ингмар де Вос, ООСФ президенти Ҳамад Абдураҳмон Ал Аттиях, ООСФ Бош котиби Бадир Ал Дарвиш ва бошқа бир қатор расмийлар билан мамлакатимизда ушбу спорт тарғиботини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига оид учрашувлар ўтказди.

Text to speech