Ру En O'z
25 Февраль 2023 995

Самарқандда иқтидорли оғир атлетикачилар кашф этилмоқда

Айни кунларда Самарқанд шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа мураббийлар штабига 25 март – 1 апрель кунлари Албанияда ўтадиган ушбу ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати олдидан терма жамоа таркибини шакллантириб олиш, спортчиларнинг ҳолатини кўздан кечириш имкониятини тақдим этмоқда. Ортда қолган кун дастурида қуйидаги вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди:

Ўғил болалар, -67 кг:
1. Нурилло Давлатбоев (Чирчиқ ОПСТТМ) – 263 (117+146) кг;
2. Ҳикматилло Ҳайдаров (Самарқанд) – 257 (118+139) кг;
3. Саид Рустамов (Тошкент вил.) – 245 (107+138) кг.

Қиз болалар, -59 кг:
1. Маржона Абдумуталова (Навоий) – 181 (83+98) кг;
2. Людмила Элефтериади (Фарғона) – 168 (75+93) кг;
3. Фазилат Исмоилова (Республика ОПСТТМ) – 165 (74+91) кг.

Text to speech