Мисрда спорт курашлари бўйича халқаро мусобақа давом этмоқда
Кеча курашчи қизларимиз ҳамюртларимизнинг ушбу турнирдаги иштирокини бошлаб беришган эди. Афсуски, унда баҳс олиб борган атлетларимиз шоҳсупага кўтарила олишмади. Бугун ҳам аёллар кураши бўйича беллашувлар давом этади. Шунингдек, эркин кураш бўйича 2 вазн тоифасидаги баҳслар ҳам ушбу кун дастуридан ўрин олган. Ҳамюртлариз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:
Аёллар кураши:
-50 кг: Жасмина Иммаева – Алисса Лампе (АҚШ)
-50 кг: Актенге Кеунимжаева – Жианг Чжу (Хитой)
-53 кг: Шоҳида Аҳмедова – Анника Вендл (Германия)
-53 кг: Дилшода Матназарова – Анастасия Бялвас (Германия)
-72 кг, 1-гуруҳ: Светлана Оқназарова, Ритика (Ҳиндистон), Лили Шнайдер (Германия)
Эркин кураш:
-97 кг: Мақсуд Вейсалов – Абубакр Гаделмавла (Миср) / Туерхунбике Мухете (Хитой)
-125 кг: Ҳасанбой Раҳимов – Камиль Косёлок (Польша)
-125 кг: Сардорбек Холматов – Хосе Роберти (Венесуэла)