Ру En O'z
25 Февраль 2023 946

БААнинг Фужайра шаҳрида карате WKF бўйича "Ёшлар лигаси" мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси илк медалларини қўлга киритди.

Мусобақада 67 давлатдан 1100 нафар спортчи қатнашяпти. -48 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда ҳамюртимиз Гулшан Алимардонова олтин, Исломбек Исматуллаев (+76 кг) эса ўсмирлар тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди. Мусобақада иштирок этаётган терма жамоамизнинг бошқа вакилларига ҳам омад тилаймиз.

Text to speech