Ру En O'z
24 Февраль 2023 1017

Бешкурашчиларимизнинг Минскдаги йиғинига назар ташлаймиз

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Беларусь Республикасидаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Бош мураббий Вадим Чудновский қўл остидаги спортчиларимизнинг тайёргарлиги Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпиадасининг лицензион мусобақасига қаратилган.

15 февраль куни Минск шаҳрига йўл олган терма жамоа маҳаллий спортчилар билан биргаликда машғулот ўтказмоқда. Йиғин доирасида ҳар икки мамлакат атлетлари ўртасида ўртоқлик беллашувлари ҳам ташкил этиляпти.

Мазкур йиғинга айнан Беларусь мамлакатининг танлаб олинишига сабаб жорий йилнинг август ойида Минск шаҳри навбатдаги МДҲ ўйинларига мезбонлик қилади. Унда иштирок этиши кутилаётган ёш спортчиларимиз беларуслик рақибларини ўрганиш баробарида, маҳаллий иқлимга ҳам мослашиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Text to speech