24 Февраль 2023
1161
От спорти бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси от йўрттириш бўйича Қозоғистонда ўз имкониятларини синаб кўрди
От спорти бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси от йўрттириш бўйича Қозоғистондаги "Алматы кубоги" ва "Дўстлик кубоги" мусобақаларида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Спортчиларимиз мазкур турнирларини 2 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлашди.
Ёшлар тоифасида Юсра Файз ажойиб иштироки билан икки бор шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз "Чек" лақабли отда дастлаб "Дўстлик кубоги" доирасида 66,09 % натижа билан иккинчи кўрсаткични қайд этди. Файз "Алмати кубоги"да мезбон спортчига кичик фарқ билан имкониятни бой бериб, яна бир бор кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, ўсмирлар тоифасида кечган беллашувларда Дарья Мосева ҳамда Яна Павлива бронза медалларига сазовор бўлишди.