Ру En O'z
23 Февраль 2023 915

Бугун Мисрнинг Искандария шаҳрида спорт курашлари бўйича халқаро турнир старт олади

Рейтинг сериясига кирувчи мазкур мусобақа 26 февралга қадар давом этади.

Регламентга кўра, бугун юнон-рум кураши усталари ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақага эркин ва аёллар кураши йўналишларида 21 спортчидан иборат катта таркибда етиб келган. Ҳамюртларимизнинг иштирокини эртага курашчи қизларимиз бошлаб беришади.

Text to speech