Тошкентга келаётган дзюдо юлдузлари
3-5-март кунлари Тошкентда ўтадиган дзюдо бўйича "Катта дубулға" мусобақасида иштирок этувчи давлатлар сони ортиб бормоқда. Улар орасида пойтахтимизга ташриф буюрадиган қуйидаги таниқли спортчиларни учратиш мумкин:
Австрия: Шамил Борчашвили (-81 кг, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби) ва Михаэла Поллерс (-70 кг, Токио-2020 Олимпиадаси кумуш медали соҳиби);
Хорватия: Барбара Матич (-70 кг, 2 карра жаҳон чемпиони);
Куба: Энди Гранда (+100 кг, амалдаги жаҳон чемпиони);
Венгрия: Кристиан Тос (-90 кг, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби ва жаҳон чемпиони);
Португалия: Жорж Фонсека (-100 кг, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби ва 2 карра жаҳон чемпиони);
Сербия: Неманя Майдов (-90 кг, жаҳон чемпиони).
Бугунги кунга келиб, 46 мамлакатдан 279 нафар спортчи рўйхатдан ўтказилди. Талабномалар келишда давом етмоқда.