21 Февраль 2023
1326
Сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ЖЧга йўлланма беради
17-22 апрель кунлари пойтахтимизда сузиш бўйича мамлакат очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон сузиш федерациясининг маълум қилишича, мазкур мусобақа жорий йилнинг 14-30-июл кунлари Япониянинг Фукуока шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш босқичи вазифасини ўтаб беради.
Регламентга кўра, мусобақада спортчилар ўсмирлар (2006-2007-йиллар) ва катталар (2005 ва ундан катта) тоифасига бўлинган ҳолда медаллар учун кураш олиб боришади. Баҳслар давомида жаҳон чемпионатининг нормативини бажарган спортчилар бўлажак дунё биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишади. Айни пайтда терма жамоа вакиллари Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда.