Ру En O'z
21 Февраль 2023 804

Ёш чавандозларимиз Қозоғистонга жўнаб кетишди

От спорти бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари навбатдаги халқаро мусобақада иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрига жўнаб кетди. Ҳамюртларимиз от йўрттириш йўналишида 22-23 февраль кунлари "Алматы кубоги" турнири доирасида ўтадиган "Дўстлик кубоги" мусобақасида иштирок етишади.

Ушбу мусобақа бир неча йилдан бери анъанавий тарзда ўтказилиб, унда Марказий Осиёнинг моҳир чавандозлари от йўрттириш бўйича баҳс олиб боришади. Бўлажак баҳсларда юртдошларимизга омад тилаймиз.

Text to speech