Ру En O'z
20 Февраль 2023 852

Академик эшкак эшувчиларимизнинг Италиядаги йиғинига назар ташлаймиз

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Сабаудия шаҳридаги (Италия) ўқув-машғулот йиғини қизғин давом этмоқда. Айни пайтда спортчиларимиз йиғиннинг биринчи босқичини ўтказишмоқда. Керакли жисмоний юкламалар олингандан сўнг атлетларимиз очиқ ҳавзада шуғулланишни бошлашди. Ушбу йиғинда Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрож Маматқулов, Собир Сафаралиев, Алишер Турдиев каби эркаклар терма жамоасининг 13 нафар вакили қаторида Луиза Исломова ҳамда Малика Тагматова ҳам иштирок этишяпти.

Text to speech