Ру En O'z
20 Февраль 2023 814

Ҳамюртимиз "Sharjah Ruler Cup" турнирида иштирок этди

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев БААда ўтаётган нуфузли мусобақаларда қатнашмоқда. Ҳамюртимиз "Sharjah Ruler Cup" мусобақасининг навбатдаги босқичида стартга чиқди.

"Quintair" лақабли отда ўз дастурини намойиш етган чавандозимиз 155 см баландликдан сакраш машқини жарима очколарисиз ўтказди. Бу билан Абдуллаев 4-натижани қайд этди. Қайд этиш жоиз, ушбу кўрсаткич юртдошимизга мусобақанинг кейинги босқичига ўтиш учун етарли бўлди. Стартга чиққан 38 нафар моҳир чавандоз орасида 12 спортчи навбатдаги босқичга йўл олди.

Text to speech