Ру En O'z
29 Май 2020 3197

Онлайн машғулот: Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси. 2-машғулот

Қадрли дўстлар! Онлайн-машғулотлар давом этмоқда!

Эътиборингизга Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан иккинчи қўшма машғулотидан видеони тақдим этамиз.

Машғулотни яна бир бор пара-атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сардор Aбдухолиқов олиб борди. У фаол чигалёзди машқларини бошлади ва кейин спортчиларга кучли назорат остида машғулотларни давом эттиришга ёрдам берди. Спортчиларнинг юкламаси синчковлик билан ҳисоблаб чиқилиб, пульс уриши доимий ўлчаб турилди.

Онлайн-машғулот якунида Миллий олимпия қўмитаси президенти Р.М. Шаабдурахмонов муҳтарам Президентимиз топшириғига биноан қўмита ва вазирлик барча имкониятларни ишга солаётгани, спортчи ва мураббийларга ҳар томонлама кўмак ва ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлади.

Миллий олимпия қўмитаси барчани бундан кейин ҳам доимий ишлашни, соғлиғини мустаҳкамлаб боришни ва жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришни тавсия қилади. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдиради.

Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!

Text to speech