Ру En O'z
19 Февраль 2023 1465

Франциялик дзюдочиларнинг Тошкентга келадиган таркиби аниқ

3-5 март кунлари Тошкентда ўтадиган дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнирида иштирок этувчи давлатлар сони кўпайиб бормоқда. Аралаш жамоавий дастурда амалдаги Олимпиада чемпиони Франция термаси ҳам пойтахтимизга катта таркибда ташриф буюради. Европаликлар бўлажак мусобақага 10 нафар эркак ва 5 нафар аёл спортчини рўйхатдан ўтказишган. Улар орасида Токио-2020 бронза медали соҳиби Лука Мхаидзе ҳам бор. Тўлиқ таркиб:

Эркаклар:
-60 кг: Лука Мхаидзе ва Седрик Револ
-66 кг: Максим Жобер ва Валиде Хяр
-73 кг: Бенжамин Ахус ва Жоан-Бенжамин Габа
-81 кг: Алфа Омар Жало ва Тизие Гнамиен
-90 кг: Максим-Гаел Нгаяп ва Алексис Метью

Аёллар:
-48 кг: Мелание Виеу
-52 кг: Хлоя Девиктор
-63 кг: Агате Девитри
-70 кг: Лаура Геберсток
+78 кг: Анне М Баиро

Text to speech