19 Февраль 2023
1122
Ёш қиличбозларимиз Осиё чемпионатига тайёрланишмоқда
Ёш қиличбозларимиз 2-9 март кунлари Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўришмоқда. Пойтахт вилоятининг тоғли ҳудудида ўтаётган машғулотларни бош мураббий, 3 карра Олимпиада чемпиони Владимир Назлимов олиб бормоқда. Машқлар давомида жисмоний ва техник тайёргарликдан ташқари спортчиларнинг тезлиги ва чаққонлигини оширишга ҳам аҳамият қаратиляпти.