18 Февраль 2023
1116
Комилжон Тўхтаев гигант слаломдаги иштирокини якунлади
Куршевель ва Марибель шаҳарлари (Франция) мезбонлик қилаётган тоғ чанғиси бўйича жаҳон чемпионатининг ортда қолган кунида эркаклар ўртасида гигант слалом йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унда ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев ҳам иштирок этди.
Баҳслар якунига кўра, швейцариялик Марк Одермат энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритди. Кучли учликдан Швейцария термасининг бошқа бирин вакили Луи Миллиард ва австриялик Марко Шварц жой олишди. Комилжон Тўхтаев эса квалификациядан ўтган 100 нафар спортчи орасида 39-натижани қайд этди.