Курашчиларимиз Мисрдаги турнирда асосий таркиб билан қатнашишади
23-26 февраль кунлари Мисрнинг Искандария шаҳрида спорт курашлари бўйича нуфузли халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Рейтинг сериясига кирувчи мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.
Айни пайтда курашчиларимиз Мисрга етиб боришган ва мусобақа олдидан ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда. Таркибда Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов каби етакчилар бор. Турнирда қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади:
Эркин кураш:
-57 кг: Нодиржон Сафаров ва Арслан Раҳимов
-61 кг: Жаҳонгирмирзо Туробов
-65 кг: Аббос Раҳмонов ва Умиджон Жалолов
-70 кг: Зафарбек Отахонов
-79 кг: Бекзод Абдураҳмонов
-86 кг: Бобур Исломов
-97 кг: Махсуд Вейсалов
-125 кг: Сардорбек Холматов ва Ҳасанбой Раҳимов
Аёллар кураши:
-50 кг: Жасмина Иммаева ва Актенге Кеунимжаева
-53 кг: Дилшода Матназарова ва Шоҳида Аҳмедова
-57 кг: Лайлохон Собирова
-62 кг: Дилфуза Аимбетова ва Ариухан Жумабаева
-65 кг: Фируза Эсенбаева
-72 кг: Светлана Оқназарова
-76 кг: Озода Зарипбоева