Ру En O'z
17 Февраль 2023 800

Комилжон Тўхтаев саралашдан муваффақиятли ўтди

Франциянинг Куршевель ва Марибель шаҳарларида тоғ чанғиси бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишяпти. Спортчиларимиз кеча гигант слалом дастурида саралаш босқичида стартга чиқишди.

Квалификациядан фақатгина икки Олимпиада иштирокчиси Комилжон Тўхтаев муваффақиятли ўта олди холос. Арман Гаюпов, Медет Назаров ва Раъно Имонқуловаларнинг қайд этган натижалари совринли ўринлар учун курашни давом эттиришга етарли бўлмади. Валерия Ковалёва эса биринчи уринишда финишга етиб кела олмади. Бугун Комилжон Тўхтаев саралашдан муваффақиятли ўтган 100 нафар спортчи орасида курашни давом эттиради.

Text to speech