Ру En O'z
16 Февраль 2023 785

Гимнастика фахрийси ёш авлод билан ҳаётий тажрибаларини алмашди


Спортимиз фахрийлари ёш авлод вакилларига ўзларининг бой ва улкан тажрибаларини бериб келишган. Спорт гимнастикаси бўйича Собиқ Иттифоқ спорт фахрийси, 1-даражали “Меҳнат фахрийси” Эркин Гиязов Чилонзор туманидаги спорт мактабларида бўлиб, у ерларда шуғулланаётган ёшлар билан суҳбатлашди.


85 ёшли спорт фахрийси самимий учрашув давомида ёшларни доимо меҳнат қилишга, ўз олдиларига қўйган мақсад сари дадил қадам ташлаб боришга чорлади. Бунинг учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратилгани, спортга бугунги даврда улкан эътибор қаратилаётган хусусида тўхталар экан, ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиб қолиш зарурлигини таъкидлади.


Учрашув давомида ёш спортчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Катта ҳаётий тажрибага эга Эркин Гиязов уларга қимматли насиҳатлар берди.

Text to speech