Тошкент қиличбозларни яна чорлайди
Қиличбозлик мухлисларининг нигоҳи яна пойтахтимизга қаратилади. 2-9 март кунлари Тошкент ушбу спорт тури бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.
Мусобақада қитъамизнинг 20 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақага қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Мусобақа дастури қуйидагича:
2 март, яккалик (ўсмирлар):
сабля, шпага (йигитлар); рапира (қизлар)
3 март, яккалик (ўсмирлар):
сабля, шпага (қизлар); рапира (йигитлар)
4 март, жамоавий (ўсмирлар):
сабля, шпага (йигитлар); рапира (қизлар)
5 март, жамоавий (ўсмирлар):
сабля, шпага (қизлар); рапира (йигитлар)
6 март, яккалик (ёшлар):
сабля, шпага (йигитлар); рапира (қизлар)
7 март, яккалик (ёшлар):
сабля, шпага (қизлар); рапира (йигитлар)
8 март, жамоавий (ёшлар):
сабля, шпага (йигитлар); рапира (қизлар)
9 март, жамоавий (ёшлар):
сабля, шпага (қизлар); рапира (йигитлар)