Ру En O'z
4 Июнь 2020 2200

10-онлайн учрашув. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Илиқ учрашувларимиз давом этади!

Дўстлар! Сизга Миллий олимпия қўмитаси жамоасининг 10-онлайн учрашувидан видеони ҳавола этамиз.

Онлайн учрашув гўзал ва бетакрор байрам – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланди. Бу сафар МОҚ ходимлари фарзандлари, невара ва жиянлари билан иштирок этишди.

Учрашув ушбу ажойиб байрамнинг ташкил топиши тарихи муҳокама қилинди, болалар эса байрам учун тайёрлаган махсус ижодий дастурларини намойиш этишди. Кимдир шеър айтиб берди, яна бири қизиқарли чиқишлар намойиш этди, рақс тушганлар ҳам бўлди.
Учрашувда ёш истеъдод эгалари нафақат ўзбек ва рус, балки қорақалпоқ тилида ҳам шеърлар ўқиб бердилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Шаабдурахманов Рустам Мавзурович сўзга чиқиб, барча болаларни яна бир бор байрам билан қутлади ва болаларга чиқишлари учун миннатдорчилик билдирди.

Миллий олимпия қўмитаси барчани бундан кейин ҳам доимий ишлашни, соғлиғини мустаҳкамлаб боришни ва жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришни тавсия қилади.
Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!

Text to speech